Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги vivo Watch GT ақлли соати сизни лол қолдириши аниқ

Янги vivo Watch GT ақлли соати сизни лол қолдириши аниқ

Фото: 4PDA

Тез кунда vivo компанияси S19 серияли смартфонларини намойиш этади.

Аммо улар компаниянинг ягона янги маҳсулоти бўлмайди.

Чунки тақдимот доирасида янги Watch GT ақлли соати ҳам омма эътиборига ҳавола этилади. 

Кўриб турган расмингиздан ҳам маълумки, Watch GT тўртбурчак экранга эга бўлади.

Шунингдек, ақлли соат тўрт хил рангда тақдим этилади: қора, оқ, пушти ва кўк.

Аммо фақат оқ рангли версиясигина теридан тайёрланган тасмага эга бўлади, бошқалари эса оддий каучукдан ишлаб чиқарилади.

Хусусиятлари нуқтаи назаридан, соат eSIM функциясини қўллаб-қувватлаши, сувга чидамлилиги (2 АТМ), АI функциялари билан ажралиб туради.

Аккумулятори фаол Bluetooth билан тахминан 21 кунга бемалол етади.

Ана шундай антиқа смарт соатлар ва vivo S19 серияли смартфонлар тақдимотини 30 май куни ўтказиб юборманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг