Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вирус Windows ҳимоясини четлаб ўтади

Янги вирус Windows ҳимоясини четлаб ўтади

Фото: Azertag

Trend Micro мутахассислари шахсий компютер фойдаланувчиларига ҳужум қилган Phemedrone Stealer вируси ҳақида маълум қилди.

Вирус Microsoft операцион тизимининг ўрнатилган ҳимоясидаги заифликлардан фойдаланади. Дастур Windows Defender SmartScreen алгоритмлари ва тегишли сўровларни четлаб ўтади. Фойдаланувчиларга ҳужум уюштириш учун хакерлар интернетда алоҳида веб-сайт яратадилар ва у орқали вирус дастури билан ўзаро алоқада бўлишади.

Phemedrone Stealer веб-браузерларда, Telegram ва Discord мессенжерларида ва бошқа манбаларда сақланадиган махфий маълумотларни қидириши мумкин. Шунингдек, у скриншотлар олиши ва компютерга уланган қурилмалар ҳақида маълумот тўплаши мумкин.

Microsoft муаммодан хабардор. Бундан ташқари, ноябр ойида компания мутахассислари тузатувчи янгиланишни чиқардилар. Бироқ хавфсизлик патчи кўп шахсий компютер фойдаланувчиларига етиб бормаган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг