Яна ким "1111" паролидан фойдаланади?
Америка сув таъминоти корхоналари хавфсизлик тизимларидаги камчиликлар туфайли хакерлар қурбони бўлди. Ҳамма қатори "1111" кўринишидаги стандарт пароллардан фойдаланиш бунга сабаб бўлган.
АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши сўнгги пайтларда бир қанча штатларда сув таъминоти ва энергетика компаниялари каби муҳим инфратузилмага қилинган киберҳужумлар ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, камида 11 та ташкилот, жумладан, сув таъминоти, дорихона, сув спорти маркази ва пиво заводлари томонидан фойдаланиладиган Унитрониcс қурилмаларининг барига "1111" стандарт пароли ўрнатилган.
Киберхавфсизлик расмийлари ушбу камчиликларни бартараф этиш қийин эмаслигини ва барча муҳим хизматларда зудлик билан бундай стандарт паролларни ўзгартириш зарур эканлигини таъкидлашмоқда.
Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари Анне Нойбергер компанияларни асосий хавфсизлик чораларига юксак даражада аҳамият беришга чорлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter