Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижда таҳсил олаётган ёшлар учун “Digital Ambassador” лойиҳаси эълон қилинди

Хорижда таҳсил олаётган ёшлар учун “Digital Ambassador” лойиҳаси эълон қилинди

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида АҚШда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ҳамда Ўзбекистонлик талаба ёшлар билан мамлакатимизда АйТи соҳасида яратилаётган имкониятлар бўйича учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, ватандошларга ўз стартапларини ривожлантиришлари учун вазирлик томонидан йўлга қўйилаётган “Рақамли дунё” лойиҳасида иштирок этиш, Ўзбекистоннинг “Рақамли технологиялар элчиси” сифатида фаолият юритиш имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Маълумот учун: Лойиҳанинг асосий мақсади хорижда таҳсил олаётган талаба ёшларни АйТи-амбассадор фаолиятларини йўлга қўйиш орқали хорижда Ўзбекистоннинг АйТи соҳасидаги имкониятлар ва яратилган имтиёзлари ҳақида тарғибот ишларини амалга оширишдан иборат. 

Шунингдек, хориждаги ватандош ёшларни АйТи соҳасига кенг жалб этиш, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларига илмий таҳлил асосида профессионал маслаҳатлар билан кўмаклашиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари учун Рақамли технологиялар вазирлиги ва тизим ташкилотларда амалиёт дастурларини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг