Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм вилоятида алоқа кабелини узиб юборган фуқарога нисбатан маъмурий жазо чораси кўрилди

Хоразм вилоятида алоқа кабелини узиб юборган фуқарога нисбатан маъмурий жазо чораси кўрилди

Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани, Жалоил маҳалласи ҳудудида фуқаро О.Н. қазиш ишларини олиб бориш жараёнида “Oʻzbektelekom” АК Хоразм филиали Янгиариқ – Хива йўналишидаги оптик толали алоқа кабелини узиб юборган.

“Ўзкомназорат” Инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида фуқаро О.Н. телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмагани аниқланди. Ҳамда фуқарога “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 154-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо чораси кўрилди.

Ушбу алоқа тармоғи захираланганлиги сабабли телекоммуникасия тармоқларида тўхталишлар ва хизматлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари юзага келмаган. Ҳуқуқбузарга келгусида алоқа линиялари ўтган ҳудудларда қазиш ишларини олиб бориш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Маълумот учун, ўтган 2024 йил давомида Хоразм вилояти бўйича жами 7 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қазиш, кавлаш ва текистлаш ишларини амалга ошириш жараёнида алоқа кабеллари узиб юборилган бўлиб, ушбу ҳолатларнинг барчаси бўйича телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилинмаганлиги юзасидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 154-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг