Хитойда 5,5G стандарти синовдан ўтказилди
Хитойнинг икки йирик технокомпанияси — China Unicom ва Huawei 5,5G янги алоқа стандартини синовдан ўтказди. Синов ушбу тармоқлар тўлақонли тижорий фойдаланишга топширилишидан олдин бўлиб ўтди.
China Unicom Пекин бўлинмаси бош директорининг ўринбосари Сяо Жуй айтишича, Пекиннинг бир нечта ҳудудида синалган 5,5G кутилган самарани берган. “Беш яримталик” стандартда ўтказувчанлик сониясига 10 гигабитгача чиқиши мумкин, шунинг баробарида, тармоқнинг мунтазам ишлаш тезлиги сониясига 5 гигабитдан юқори бўлган.
Янги технология тижорий фаолият учун 2024 йилда тўлиқ шай ҳолатига келади, дейилади хабарда. Huawei компанияси симсиз тармоқлар маркетинги бўлими раҳбарининг ўринбосари Чжу Сяодан таъкидлашича, мобил алоқа оммавий талабдан ташқари, барча соҳаларнинг рақамли эҳтиёжларини ҳам қаноатлантириши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter