Хитойча рақобат: Transsion кучли учликка яқинлашиб қолди
Хитойнинг Transsion компанияси, 2023 йил учинчи чораги якунларига кўра, жаҳон смартфонлар бозорининг 8,6 фоизини ишғол қилиб, кучли бешликка кирди. Тўртинчи ўриндаги Орро (8,9 фоиз) билан орадаги фарқ жуда оз.
Transsion йиллик даромади 20 фоиз ўсиб, $5,8 млрдни ташкил этмоқда, компания соф фойдаси эса 70 фоизга кўпайди.
2022 йилда Transsion ўзига қарашли Tecno, Itel ва Infinix брендлари билан Африка смартфонлар бозорининг 40 фоизини ўзиники қилди. Қолаверса, Покистон ва Бангладеш каби аксарият аҳолиси қимматбаҳо смартфонларни ҳатто орзу ҳам қилмайдиган мамлакатларда компания етакчиликни сақлаб турибди. Transsion Эфиопия, Ҳиндистон ва Бангладешда ўз смартфонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter