Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой амалдорларга iPhoneдан фойдаланишни тақиқлади

Хитой амалдорларга iPhoneдан фойдаланишни тақиқлади

Фото: 3dnews

Хитой расмийлари марказий ҳукумат амалдорларига iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларидан иш мақсадида фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Бундай девайсларни ҳукуматга қарашли биноларга олиб кириш ҳам мумкин эмас.

Давлат хизматчилари тегишли буйруқни чат-гуруҳлар орқали ёки ишчи учрашувлар давомида олдилар. Ташаббус Хитойнинг хорижий технологияларга қарамлигини камайтириш, шунингдек, киберхавфсизликни яхшилаш, мамлакат чегаралари орқали ўтадиган махфий маълумотлар оқимини камайтиришга қаратилган дастур доирасида амалга оширилмоқда.

Бу Хитойда смартфон бозорида хорижий брендларнинг мавқеига таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. Зеро, Apple Хитойни энг йирик бозорлардан бири деб билади ва умумий даромадининг тахминан 19 фоизини шу ердан олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг