Хавфли астероидларни қўлга туширадиган радар
Хитойда Ер учун хавфли саналмиш астероидларни аниқлайдиган 20 дан ортиқ радарлар ўрнатилмоқда. Ушбу лойиҳа билан Пекин технология институти шуғулланяпти.
Радарлар астероидларни қўлга тушириш билан кифояланмай уларнинг сайёрамиз учун хавфини ҳам очиқ кўрсатиб беради.
Ҳозирча 2 та антенна мамлакат жанубидаги Чунцин шаҳрига ўрнатилди. Синовлар якунлангач, сентябрдан эксплутация бошланади. Унда диаметри 25-30 метрли радарлардан фойдаланилади.
Лойиҳа асосан астероидлар шаклланишини ўрганади. Шунингдек, сунъий йўлдошлар ва космик чиқиндилар устида ҳам тадқиқотлар олиб боради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter