Vivo Apple Watchга ўхшаш ақлли соатларни тақдим этди
Vivo компанияси Apple Watch'ни эслатувчи тўртбурчаклар шаклидаги ўзининг биринчи ақлли соатини намойиш қилди.
Янги маҳсулот Vivo Watch GT деб номланади. Соат 390 х 450 пикселли ва 60 Гц янгиланиш тезлигига эга 1,85 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган.
Vivo Watch GT ўрнатилган eSIM, GPS ва NFC билан смартфонсиз ишлашни қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг автономияси Bluetooth режимида 21 кунгача ва eSIM дан фаол фойдаланиш билан 3 кунгача етади. 505 мА/соат қувватга эга аккумулятор магнит улагич ёрдамида қувватланади.
100 дан ортиқ спорт режимлари қўллаб-қувватланади. Bluetooth 5.3 LE туфайли соат Android ва iOS қурилмаларига мос келади.
Vivo Watch GT 14 июндан бошлаб Хитойда сотувга чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter