UZINFOCOM ва ТАТУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

UZINFOCOM ва Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ёмонидан талабалар малакасини оширишга қаратилган дуал таълим тизими доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум қуйидагиларни ўз ичига олади:
- UZINFOCOM компаниясида талабалар учун амалиёт ташкил этиш;
- Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун амалий тажриба бериш;
- Корхона ҳудудида университет кафедрасини очиш;
- Талабаларга реал иш тажрибасини бериш мақсадида амалий машғулотлар ўтказиш.
Учрашув доирасида ТАТУ делегацияси UZINFOCOM офисига ташриф буюриб, компаниянинг асосий лойиҳалари билан танишди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.
Ушбу меморандум стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон IТ соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнини жадаллаштириш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter