Telegram қоидаларини бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилади
Telegram ижтимоий тармоғида қидирув бошқа хабар алмашиш иловаларига қараганда кучлироқ, чунки у фойдаланувчиларга умумий каналлар ва ботларни топиш имконини беради.
Афсуски, айрим инсонлар бу хусусиятдан ноқонуний товарларни сотишда фойдаланиб, хизмат кўрсатиш шартларига амал қилмаяптилар.
Жиноятчиларнинг Telegram Search хизматини суистеъмол қилишларини олдини олиш мақсадида хизмат кўрсатиш шартлари ва махфийлик сиёсатини янгилади ва улар бутун дунё бўйлаб изчил бўлишини таъминлади.
Telegramga ҳуқуқ-тартибот идораларига мессенжер қоидаларини бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қила бошлайди, деди Павел Дуров.
Telegram, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида глобал қидирувни кераксиз каналлар ва ботлардан тозалайди ва энди буни доимий равишда амалга оширади.
Агар сиз ҳали ҳам Telegram қидирувида хавфли ёки ноқонуний бирор нарсани топсангиз, бу ҳақда @SearchReport орқали хабар беринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter