Талабанинг контракт пули фирибгарнинг киссасига тушди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 28 ёшли Б.Б. ички ишларга ариза билан мурожаат қилди. У ўзига тегишли бўлган пластик картасидан жами 1 500 АҚШ доллари (18 378 105 сўм) миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини билдирди ва айбдор шахсга қонуний чора кўришни сўради.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилоятининг Наманган туманида яшовчи 24 ёшли Т.Ё. содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Т.Ё. 2022-2023 йиллар давомида Б.Б.нинг чет элдаги ўқиши учун контракт пулларини тўлаб беришни ваъда қилган. Турли пластик карталарга алдов йўли билан жами 1 500 АҚШ доллари (18 378 105 сўм) миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Т.Ё.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter