“Systemics PAB” вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда манфаатли келишувга эришилди
Полша Республикасида "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" ДУК ва Полшанинг “Systemics PAB” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
"ЎзТТБРМ" ДУК ходимларини 5G тармоғи сифати мониторингини ўтказиш, шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш мақсадида томонлар роуминг сифати мониторингини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Айтиш жоизки, "ЎзТТБРМ" ДУК лойиҳаларининг тақдимоти давомида киберхавфсизлик соҳасидаги Subscriber Control маҳсулоти Полша вакилларида алоҳида қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида “Systemics PAB” компанияси вакиллари "ЎзТТБРМ" ДУК раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, компания фаолиятини юқори баҳоладилар.
Юқори савияда бўлиб ўтган мазкур учрашувда томонлар ўзаро IТ технологиялар соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, ташриф доирасида Варшава технологик университети профессори Жорди Монгай Баталла билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, “Systemics PAB” компанияси мобил тармоқларида юқори сифатни таъминлаш борасида хизматларни кўрсатиш, жумладан, актив тест ва драйв-тестларларни ўтказиш, пассив мониторинг, лойиҳалаштириш ҳамда хусусий тармоқларни жойлаштириш, қолаверса, тармоқларни аудит қилиш, оптималлаштириш ва бенчмаркинг бўйича ечимлар юзасидан давлат ва хусусий мувофиқлаштирувчи корхоналар учун халқаро даражада етакчи мустақил етказиб берувчи ҳисобланади.
2023 йил 19 июлдан бошлаб “Systemics PAB” компанияси “Apave Group” компанияси таркибига кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter