Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллектга эга видеокамера диабет ва гипертонияни аниқлашга ёрдам беради

Сунъий интеллектга эга видеокамера диабет ва гипертонияни аниқлашга ёрдам беради

Токио университети олимлари юқори тезликдаги видеокамера ва сунъий интеллект (СИ) ёрдамида қон текшируви ва қимматбаҳо асбобларсиз юқори қон босими ва қандли диабетни аниқлашга қодир тизимни намойиш қилди.

Тизим қон оқимини таҳлил қилиш учун сониясига 150 кадр тезликда суратга олинган юз ва қўлларнинг видеоларидан фойдаланади.  

СИ алгоритми қон айланишидаги ўзгаришларни ўрганади, бу гипертония ва диабетни аниқлаш имконини беради. Натижалар юқори аниқликни кўрсатди: тизим гипертонияни 94 фоиз тўғри аниқлади ва диабет учун аниқлик 75 фоизни ташкил этди.

Ушбу кашфиёт одамларнинг келажакда уйда ўз соғлиғини текшириш имкониятига эга бўлишига олиб келиши мумкин, бу тиббий кўрикдан қочадиганлар учун айниқса муҳимдир. Бироқ, илҳомлантирувчи натижаларга қарамай, олимлар технология оммавий фойдаланишга топширилишидан олдин уни янада ривожлантиришни талаб қилишини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг