Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Сунъий интеллект соҳасида Хитой ғалаба қозондими?

Сунъий интеллект соҳасида Хитой ғалаба қозондими?

Фото: "shutterstock"

Хитой – супер концентрацияланган жамият, 1,4 миллиард одам, дунёдаги энг йирик онлайн тижорат, дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлар. Ҳаммаси биргаликда битта нарсани англатади - маълумотлар. Одамлар маълумотлар манбаи, маълумотлар эса AI двигатели учун ёқилғи.

Aллақачон хитойликларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари маълум. Турли ҳисоб-китобларга кўра, пул кўринишида Хитой сунъий интеллект бозори ҳозирда йилига 30 миллиард долларни ёки жаҳон бозорининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Aммо бу рақамлар айсбергнинг фақат учи. Хитойда универсал Wudao нейрон тармоғи кенг тарқалмоқда, бошланғич мактаб ўқувчиси даражасида мулоқот қилиш ва инсондан фарқ қилмайдиган адабий матн ёзишга қодир.

Бундан ташқари, Хитой узоқ вақтдан бери суперкомпьютерлар сони бўйича етакчи бўлиб келмоқда. Шундай қилиб, дунёдаги энг кучли 500 та суперкомпьютердан 227 таси Хитойда (AҚШда атиги 118 таси) жойлашган.

Хитойдаги сунъий интеллектнинг энг юқори чўққиси, шубҳасиз, дунёдаги биринчи Паноптиcон (Хитойда ижтимоий кредит тизими деб аталади). Ижтимоий тармоқ маълумотлари, банк ҳисоблари ва ҳатто ниқобдаги одамни 99,99% аниқлик билан таний оладиган ўн миллионлаб кўча кузатув камераларини бирлаштириш Хитойга Жереми Бетамнинг эски орзусини амалга оширишга имкон берди - бу тизимда ҳар бир киши истисносиз, доимий кузатув остида бўлади.

Паноптикон қурилишини кузатиб, инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб боряётган AI қандай қилиб янги жамият яратишини тушуниш мумкин - бу ерда 1,4 миллиард одам бирлаштирилган, битта AI тизими томонидан бошқарилади ва битта мақсад билан боғланади.

Паноптикон ҳали бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилмаган, аммо бу яқин келажак масаласидир. Паноптикон жорий этилишининг таъсири аллақачон ҳайратланарли - масалан, анъанавий полиция аслида кераксиз бўлиб қолмоқда. AI одамлар гуруҳларини бошқаришда чексиз имкониятларни очиб беради.

Хитойдаги сунъий интеллект ютуқларига назар ташласак, Николас Чайлен нима учун Пентагондан истеъфога чиққани ойдинлашади. Хитой сунъий интеллект учун яратилганга ўхшайди: катта ҳажмдаги маълумотлар ва қўллаш учун чексиз имкониятлар.

Сунъий интеллект соҳасида Хитой ғалаба қозондими?

Ёки…

Агар мақола сизга қизиқ бўлса ёки фикрларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг. Шунда ушбу мақоланинг иккинчи қисмини тақдим этамиз. Шунингдек, суъний интеллектнинг бошқа давлатларда ҳам қандай ривожланаётганини қиёсий таҳлил асосида ёритамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг