Сунъий интеллект ҳаётингизга таҳдид солаётганини ҳис қиляпсизми?
Сунъий интеллект сўнгги йилларнинг асосий мавзуларидан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.
OpenАI раҳбари ChatGPTни сезиларли даражада яхшилашга ваъда бераётган бўлсада, компаниянинг собиқ ходимлари сунъий интеллект ривожланишини тўхтатиш кераклиги ҳақида бонг уришмоқда.
Чунки улар буни инсониятга таҳдид деб билишади.
Қолаверса, сўнгги янгиликлар ҳам бизни хушёрликка чорлайди: СИ ўз мақсадларига эришиш учун аллақачон алдаш йўлига ўтди.
Чунки у одамларга қараганда яхшироқ ишонтиришга қодир ва мутахассислар иш ўрнини роботлаштиришга интилишмоқда.
Аммо афсуски ҳамма ҳам буни жиддий қабул қилмайди.
Аксарият одамлар СИ фақат фойдали восита ва одамларнинг ўрнини тўлиқ эгаллай олмайди, деб ҳисоблайди.
Хўш, сиз қайси фикрга қўшиласиз? СИ томонидан таҳдид қилинаётганини ҳис қиляпсизми? Ёки бу шунчаки йўқ нарсадан қўрқишми?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter