Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

SpaceX инсоф қилди: трафикдан ошиб кетса, қўшимча тўлов шарт эмас

SpaceX инсоф қилди: трафикдан ошиб кетса, қўшимча тўлов шарт эмас

Фото: Habr.com

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдошли хизматда маълумотлар узатиш тезлиги бўйича чегарани бекор қилди. Олдин меъёрдан юқори тезлик учун абонентлардан қўшимча тўлов ундирилар эди.

Янги Standard тарифи доирасида юклаб олиш тезлиги 25 Мбит/с.дан 100 Мбит/с.гача ўзгариши мумкин. Бу оддий фойдаланувчилар учун. Роумингдаги абонентларга эса 5 Мбит/с.дан 50 Мбит/с.гача тезлик белгиланган.

Шу йил 16 мартда SpaceX яна бир тариф жорий этди - Starlink Roam. Унга кўра ойига 150 доллар тўлаб, ўз минтақасининг исталган ҳудудида сунъий йўлдош терминали орали интернетдан фойдаланиш мумкин. Агар 200 доллар тўласа, Starlink амал қилувчи барча мамлакатларда ушбу имкониятга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг