Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Shanghai Spacecom Satellite Technology Ltd” раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

“Shanghai Spacecom Satellite Technology Ltd” раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Барселона шаҳрида “Shanghai Spacecom Satellite Technology Ltd” компанияси раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда сунъий йўлдош йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари, интернет хизматларини ривожлантириш ва қамровни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, интернет сифатини янада ошириш ва ахборот технологияларини ривожлантиришда сунъий йўлдош алоқаларидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун халқаро ҳамкорликни кучайтириш, илғор технологияларни жалб қилиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик истиқболларини батафсил таҳлил қилиш ва кейинги қадамлар бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг