Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Робот-чивиндан не наф?

Робот-чивиндан не наф?

Фото: "Mir24.tv"

Сиз бу ерда чивин ўлдириш билан бандсиз, Англияда эса робот-чивин яратишяпти!

Бристол университети мутахассислари бу ишга қўл урди. Хўш, уларга одамни чақиб, асабига тегадиган ҳашарот нега керак бўлиб қолдийкин?

Ушбу ноодатий тизим "LAZA" деб аталади. Сунъий мушаклар ва электр қанотларни жамлаш, албатта, осон бўлмади. Техника арзонга тушишини кўзлаб эса дизайнини соддалаштиришди.

Энди нега кераклигига келсак: Робот-чивин қулаган бинолар вайроналари остидан одамларни қидиришга ёрдам беради. Шунингдек, ноёб ўсимликларни чанглатиш учун ҳам керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг