Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли санъат асарлари кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади

Рақамли санъат асарлари кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади

Фото: Hightech.plus

Халқаро тадқиқот гуруҳи чиқарган хулосага кўра, санъат асарларини онлайн томоша қилиш кайфиятни яхшилайди ва ташвишларни камайтиради. Рақамли оммавий ахборот воситаларида санъат салоҳияти муҳим. Чунки баъзи одамлар, масалан, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар боис музейларга ташриф буюра олмайди.

Тадқиқот давомида 240 нафар иштирокчи Google Arts and Culture томонидан Клод Моненинг интерактив бадиий кўргазмасини онлайн томоша қилди. Улар сўровномани тўлдиргандан сўнг, ўзларининг руҳий ҳолатлари ҳақида хабар беришди.

Натижалар бир неча дақиқа томошадан кейин кайфиятнинг сезиларли даражада яхшиланганини кўрсатди. Бадиий ва эстетик сезгирлиги юқори одамлар санъатни онлайн кўришдан кўпроқ завқ оларканлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг