Қопқондаги текин пишлоқ: совға илинжида ҳаволага кирганлар картасидаги пулидан айрилди
Тошкент шаҳрида яшовчи 36 ёшли М.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4.700.000 сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Текширувлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 22 ёшли Э.С. содир этганлиги аниқланди.
Э.С. Telegram орқали “Акцияда иштирок этинг. Совғалар ютиб олинг!” мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган шахсларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бинобарин, шу вақтгача содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлик бўлиши мумкин.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter