Қиз бола ўқиб дунёни олиб бермайди, аммо... (ВИДЕО)
Қиз болани касбга йўналтираётганда ҳар тарафлама ўйлаб, узоқни кўзлаб иш кўриш ҳам ота-онага алоҳида масъулият юклайди. Чунки аёл киши кун келиб она бўлади, ёш болали аёлларга эса ҳар ерда ҳам иш топилавермайди. Топилган тақдирда ҳам энага ёки боғча харажатларига ойлиги етмаслиги мумкин.
Шу боис ҳам уйдан чиқмасдан, бола парвариши билан шуғулланиб ҳам бемалол ишлай оладиган қулай соҳага йўналтирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса ҳеч шубҳасиз, IТ мутахассислиги бўлиб, айнан ушбу касб орқали турли компаниялардаги ўзига мос ва қулай бўлган хизматни онлайн равишда бажариб, яхшигина даромад топишлари мумкин.
Азиз ота-оналар, агар фарзандларингиз келажакда юқори маблағли ишда ишлашларини, айниқса, қизларингизни уйда ўтириб ҳам яхши пул топишини истасангиз ва бир вақтнинг ўзида бир эмас, бир нечта ишда чарчамасдан ишлашларини истасангиз, уларни IТ соҳасини танлашларига ёрдам беринг!
IТ соҳасини билган одам замон билан ҳамнафас бўлади ва бошқа соҳаларга ҳам осонликча кириб кета олади. Агар бунга ишонч ҳосил қилишни истасангиз, “IТ-Kids” лойиҳамизнинг ушбу кўрсатувини диққат билан томоша қилинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter