Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ранг айфонга ярашмайди?

Қайси ранг айфонга ярашмайди?

Фото: "Hypebeast.com"

Интернетда iPhone 14 Pro смартфонинг янги расмлари пайдо бўлди. Унда 4 хил рангдаги аппаратларни кўриш мумкин: оқ, қора, тилла ранг ва сиёҳ ранг.

Ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларда кўпчилик сиёҳ ранг смартфонга эътироз билдирган. Бу тус айфонга ярашмагани, ундан кўра ўтган йилги мовий аппарат яхшироқлигини айтишди.

Айрим манбаларнинг тасдиқлашича, аппаратнинг фақат бурчаклари сиёҳ ранг бўлади, корпуснинг ракурслари кўклигича қолади.

iPhone 14 Pro учун буюртма қабул қилиш аллақасон бошланган. Тақдимот маросими 7 сентябрда ўтказилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг