Покистонда ижтимоий тармоқлар ёппасига ишламай қолди
Покистонда ижтимоий тармоқлар ишида кенг кўламли узилишлар юз берди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизмати хабар тарқатди.
Мамлакат бўйлаб Х (собиқ Twitter), Facebook, Instagram ва YouTube ишламай қолган.
Ҳодиса бевосита Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон етакчилигидаги “Адолат ҳаракати”нинг режалаштирилган виртуал йиғини арафасида юз бергани диққатга сазовор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter