Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паролни эслаб қолиш эмас, сақлаш керак

Паролни эслаб қолиш эмас, сақлаш керак

Фото: "yandex.ru"

Хабарнинг аудио талқини

"Life hack" сўзи яқинда ҳаётимизга кириб келди ва иккита инглизча сўздан - life (ҳаёт) ва hack(бузиш, синдириш)дан келиб чиққан. Бу концепция ҳаётимизни соддалаштирадиган фойдали техникаларни назарда тутади.

Турмуш тарзини компьютерлар билан узвий боғлаган касб эгалари яхши билишадики, доим ҳам интернет паролларни эслаб қолишнинг уддасидан чиқиш мушкул. Сиз уларни ишончли ён дафтарингизга ёзиб қўйишингиз мумкин. Аммо керакли дақиқаларда уларни топиш осон эмас!

Бу сизга таниш ҳолатми?

Пароллар Интернетнинг ажралмас қисмидир. Кўпинча биз паролни унутиб қўйишимиз ва уни тиклаш учун кўп вақт сарфлашимиз тайин. Бунинг олдини олиш учун LastPass  дастуридан фойдаланишингиз мумкин.

Бу пароллар бир жойда сақланадиган барча машҳур браузерлар учун кенгайтма. Энди сиз  барча мураккаб комбинацияларни ёдлашингиз шарт эмас. Барча пароллар ҳар доим исталган қурилмада сизнинг қўлингизда бўлади!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг