Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озишни истовчилар учун янги илова чиқарилди — Healthify

Озишни истовчилар учун янги илова чиқарилди — Healthify

Фото: Inc42

Ҳиндистонлик олимлар сунъий интеллектга асосланган Healthify иловасини тақдим этишди — у овқат суратига қараб калориясини аниқлаб беради.

Иловани чиқарган компания асосчиси ва раҳбари Тушар Вашиштнинг таъкидлашича, Healthify суратга қараб 1 миллиондан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлай олади. Сунъий интеллект алгоритмлари эса порция ўлчамини ҳисоблайди. Ушбу дастур мураккаб ва кўп таркибли егуликлар, масалан, салатларни ҳам ажрата олади. Илова овқатнинг калориясини 90 фоиз аниқликда ҳисоблай олиши айтилмоқда.

Муайян фойдаланувчи томонидан ишлатилиши давомида Healthify, келгусида янада аниқроқ ҳисоблаш учун, фойдаланувчининг овқатланиш одатларини эслаб ва тинмай ўрганиб боради.

Калорияларни ҳисоблаш — илованинг ягона вазифаси эмас. Озиш истагидагилар, стрессдан қутулмоқчи бўлганлар, уйқусини яхшилашни хоҳловчилар унинг ёрдамида сунъий интеллект базасидан керакли таомлар таклиф этилган тавсияларни олишлари мумкин бўлади.

Иловадан фойдаланиш ҳозирча бепул, 2024 йилнинг январидан ойлик обуна тахминан 15 фунт стерлинг қилиб белгиланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг