Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OnePlus Watch 2 Хитойдан ташқарида сотила бошланди

OnePlus Watch 2 Хитойдан ташқарида сотила бошланди

Фото: Ithome

Хитой бозорида биринчи марта чиқарилган OnePlus Watch 2 ақлли соати энди ундан ташқарида ҳам мавжуд. OnePlus мухлислари бундан жуда ҳам мамнун.

Янги маҳсулот замонавий дизайни, кучли ускуна ва таъсирчан автономияни таъминлайдиган иккита иш режимига эга.

Замонавий ва ишончли: соат корпуси лаконик қопламали зангламайдиган пўлатдан ясалган ва қулай фторли каучук тасма билан бирлаштирилган. Ранги классик қора ва тўқ яшилдан иборат.

Иккита иш режими: OnePlus Watch 2 иккала Snapdragon W5 чипли Wear OS  ва BES 2700 билан RTOS  да ишлайди.  RTOS  12 кунлик батарея қуввати, фаоллик, уйқу ва бошқа кўрсаткичларни кузатиш мумкин. Wear OS  сизга Google иловалари ва хусусиятларидан фойдаланиш имконини беради.

Ёрқин AMOLED-дисплей: 466 х 466 пикселли 1,43 дюймли экран ва 60 Гц янгиланиш тезлиги ранг-баранг ва аниқ тасвирни кафолатлайди.

Ҳар доим юрак уриш тезлиги, қондаги кислород миқдори, уйқу, стресс ва бошқа параметрларни кузатиб боради. Соат юришдан тортиб сузиш ва теннисгача бўлган турли спорт режимларини қўллаб-қувватлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг