Ўн йил кутилган GTA 6 шу ҳафта чиқиши мумкин
Узоқ кутилган GTA 6 трейлерининг яқинда чиқиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучайиб бормоқда.
Redditнинг инсайдери ўйин тақдимоти 26 октябрда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида далиллар келтирди. Унинг ёзишича, рафиқаси Rockstarда ишлайди ва трейлерга олдиндан рухсат олган.
FollowTheDamnLeakCJ трейлер тафсилотлари, жумладан, унинг мусиқаси ва асосий дақиқалари ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.
Маълумотларига кўра, трейлер Genesisнинг " That’s All " қўшиғи билан бирга келади ва асосий қаҳрамонлар - Жейсон ва Люсияни GTA сериясига хос вазиятларда кўрсатади: юқори тезликда қувиш, отишма ва Vice City фонида.
Бир эпизодда Жейсон ва Люсия сояли мотелда бир-бирига қурол қаратишган.
Трейлерга ўйиннинг чиқиш санаси ҳамроҳ бўладими ёки йўқми номаълум, бироқ Take-Two бош директори Страусс Зелникнинг изоҳлари GTA 6 нинг 2024 йилда чиқиши мумкинлигига ишора қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter