Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нейротармоқ болаларнинг кўзига қараб аутизмни аниқлади

Нейротармоқ болаларнинг кўзига қараб аутизмни аниқлади

Фото: Consuitant

Жанубий Корея тадқиқотчилари ретинал тасвирлар асосида аутизмни ташхислаш усулини ишлаб чиқди. У кўп ҳолларда аломатларнинг оғирлигини тахмин қилади. Усул эрта ташхис қўйиш учун жавоб беради.

Тадқиқот учун ўртача ёши 7-8 ёш бўлган 958 иштирокчини жалб қилишди. Олимлар болаларнинг иккала кўзининг тўр пардасини суратга олишди ва жами 1890 та тасвирни олишди. Сунъий интеллект боланинг расмдаги кўзига қараб касаллик бор-йўқлигини аниқлаб берди.

Тадқиқотнинг энг ёш иштирокчиси атиги тўрт ёшда эди. Таҳлилларга асосланиб, тадқиқотчилар ушбу моделдан ушбу ёшдан бошлаб объектив скрининг воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлигини айтишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг