Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минглаб одамлар миясига Neuralink чипи ўрнатилишига рози  

Минглаб одамлар миясига Neuralink чипи ўрнатилишига рози  

Фото: Habr.com

Neuralink 2030-йилда 22 204 та мия чипи операциясини ўтказишни режалаштирмоқда. Шу вақтгача минглаб одамлар синовларда кўнгилли бўлиш истагини билдиришган.

Компания 2024 йилда 11 та, 2025 йилда 27 та ва 2026 йилда 79 та имплантация операцияларини ўтказишни режалаштирмоқда. Кейин операциялар сони кескин ошиши керак: 2027 йилдаги 499 тадан 2030 йилгача 22 204 тагача.

Ҳар бир имплант операцияси тахминан 10 500 долларга тушади. Шу аснода 5 йил ичида компаниянинг йиллик даромади 100 миллион долларга етиб қолади.

2021 йилда қўй, чўчқа ва маймунларда 155 та, 2022 йилда эса 294 та операцияни амалга оширилган. Одамлар учун жарроҳлик тайёргарлик ва краниотомия (бош суягида тешик яратиш) бир неча соат давом этиши кутилмоқда ва имплантация жараёнининг ўзи тахминан 25 дақиқа давом этиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг