Microsoft ўз ходимларини Хитойдан оммавий равишда олиб чиқишни бошлади
Microsoft ўз ходимларини Хитойдан АҚШ, Ирландия, Австралия ва Янги Зеландияга кўчиб ўтишни таклиф қилди, деб ёзади WSJ (Wall Street Journal). Таклифни сунъий интеллект, машинани ўрганиш ва булутли ҳисоблаш соҳасида ишлайдиган 700 дан 800 гача ходимлар июн ойигача кўчиб ўтишга қарор қилишлари керак.
Компания ходимларига бу ҳаракат Microsoftнинг глобал булутли ҳисоблаш амбицияларини кучайтиришга ёрдам бериши ва турли жойларда сунъий интеллект муҳандисларига бўлган эҳтиёжни қондириши айтилди, деди WSJ манбаси.
Bloomberg таъкидлашича, Microsoftнинг Осиё-Тинч океани тадқиқот ва ривожлантириш гуруҳида 7000 га яқин мутахассис ишлайди, уларнинг кўпгина қисми Хитойда жойлашган. Уларнинг аксарияти глобал тадқиқотлар ва компаниянинг асосий маҳсулотларини, жумладан, сунъий интеллектни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter