LG ғилдиракли уй роботини намойиш этди
LG машинани ўрганиш технологиялари ёрдамида ишлаб чиқилган уй роботи прототипини тақдим этди. Қурилма мураккаб суҳбатларни олиб бориши ва ақлли уйни бошқариши мумкин.
Робот Smart Home AI Agent деб аталади, аммо кейинчалик компания уни бошқа ном билан чиқариши мумкин. Қурилма январ ойида бўлиб ўтадиган CEС 2024 кўргазмасида батафсил муҳокама қилиниши кутилмоқда.
У атроф ҳақида маълумот тўплаш учун камера, динамик, микрофон ва сенсорлар билан жиҳозланган. Масалан, робот хонадаги ҳарорат, намлик ва ҳаво сифатини билиб олади. Икки ғилдирак ёрдамида ҳаракатланади, бу эса унинг мувозанатини сақлашга ёрдам беради.
Қурилма турли хил ҳаракатлар орқали ҳиссиётларни ифодалайди. У овоз, тасвирларни танийди ва табиий тилни қайта ишлайди. Қурилма деярли ҳар қандай мавзудаги суҳбатларни ўтказиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter