Латвия билан мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Латвия Республикаси Ақлли бошқарув ва минтақавий ривожланиш вазирлиги вакили Гатис Озолс ҳамда Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Трокша Рейнис билан учрашув ўтказди.
Учрашувда АйТи-таълим, АйТи-хизматлар экспорти соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда АйТи соҳасида яратилган шароитлар, хорижий компаниялар учун берилган имкониятлар ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шу билан бирга, Латвия компанияларига учинчи мамлакатларга экспорт ҳажмини ошириш учун биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter