Кўзга камроқ зарар келтирадиган монитор

Dell компанияси UltraSharp 40 Curved Thunderbolt Hub мониторини тақдим этди. У кўзнинг толиқиб қолиши ва зўриқишини камайтиришга ёрдам берувчи технологияга эга.
Монитордаги силлиқ тасвир динамикаси 120 Гц янгиланиш тезлиги билан таъминланади. Экран ёрқинлиги ва ранг ҳароратини созлашга ёрдам берадиган атроф-муҳит ёруғлиги сенсорига эга. Ушбу чоранинг ўзи кўз чарчоқ белгиларини 17 фоизга камайтираркан. Шунингдек, ComfortView Plus технологиясини янгилади, бу эса мовий нур таъсирини 35-50 фоизга камайтирди.
Техник хусусиятлари: ўлчамлари 5120×2160 пиксел, янгиланиш тезлиги 120 Гц, чиқиш 1,07 миллиард ранг қамрови, VESA DisplayHDR 600 сертификати, IPS Black Panel технологияси ва 2000:1 контраст нисбати. Мониторнинг 5K ўрнига WQHD (2560×1440 пиксел) ўлчамли 34 дюймли версияси ҳам мавжуд бўлади.
UltraSharp 40 Curved Thunderbolt Hub модели 2400 долларга баҳоланади, 34 дюймли версия учун эса 1020 доллардан тўлашингиз керак бўлади. Ҳар иккала янги модел ҳам 27 февралдан бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter