Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг АйТи йўналиши бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг АйТи йўналиши бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазирининг биринчи ўринбосари (2012 йилгача) ҳамда Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирининг собиқ ўринбосари Ким Нам Сок билан учрашди.

Учрашувда ҳамкорликда АйТи соҳасинини янада ривожлантириш, Кореядаги етакчи АйТи компанияларни юртимизга жалб қилиш, масалалари муҳокама қилинди. 

Ким Нам Сок жорий йилнинг апрел ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирида сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоқалар ҳар соҳада мустаҳкамланиб бораётгани, ушбу алоқаларнинг мустаҳкамлиги икки давлат учун жуда катта фойда эканлиги ҳамда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Шу билан бирга, бугунги учрашув давомида Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ишлар, АйТи компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар, жорий этилган имтиёзлар ҳақида суҳбатлашилди ҳамда АйТи ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди. 

Шунингдек, Ким Нам Сокка Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг АйТи бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлиш таклиф этилди. 

 

Ким Нам Сок нутқи давомида Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича мамлакат Президенти қўллаб қувватлаши натижасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади ҳамда ушбу шарафли вазифани қабул қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг