Қайси маҳсулотнинг арзонлашиши кутилмоқда?
Пандемия шароитида ишлаш ҳам техника бозорида муаммоларни келтириб чиқарди. Аммо, оқибатларни даф этиш ва инқироздан чиқиш аҳволни ўнглаши мумкин.
Яхши видеокартани маъқул нархда сотиб олиш имкони туғилмоқда. ABF плёнкалар етказиб берилиши ортиши ҳисобидан видеокарталар нархи сезиларли даражада пасайиши мумкин, дея харидорларга хушхабар етказилди.
ABF плёнкалар эллик йил олдин ишлаб чиқарилган, аммо шунча йил давомидаги тақчиллик видеокарталар нархини кўтариб юборганди. Энди эса ушбу маҳсулотнинг кўп ишлаб чиқарилиши ва етарлича таъминоти шарофатидан видеокарталарни арзонроққа сотиб оламиз.
Европада график процессорларнинг ҳам нархи тушишига умид катта. Йил аввалиданоқ бунга асосларни келтиришди. Аммо айрим техник воситалар нархи аввалгидан кўтарилгани ва яна кўтарилиш эҳтимоли борлигини ҳам айтишяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter