Индонезияда iPhone 16 тақиқланди
Хусусан, қурилмадан сотиш ва фойдаланиш тақиқланди. Бу Apple маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувнинг барча шартларини бажармаганидан кейин содир бўлди.
Шартномага кўра, компания мамлакатда муҳандислик марказларини яратиш учун аниқ белгиланган миқдорда маблағ сарфлаши керак эди, бироқ Apple ҳали ҳам 15 миллион долларга яқин қарздор эди.
Шу сабабли Индонезия саноат вазирлиги Apple қурилмаларини сотиш учун зарур сертификатларни беришдан бош тортди. Вазият бундан кейин қандай ҳал қилиниши ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter