Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижтимоий тармоқлар қиймати 180 миллиард долларга тушишини башорат қилишмоқда

Ижтимоий тармоқлар қиймати 180 миллиард долларга тушишини башорат қилишмоқда

Фото: "shutterstock"

Piper Sandler таҳлилчиси Том Чемпионнинг ёзишича, акциялар нархининг тушиши Snap ҳаракатларидан кўра кўпроқ макроиқтисодиёт ва бутун саноат билан боғлиқ. Citi эксперти Рональд Жозининг қайд этишича, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг секинлашиши глобал миқёсда Интернет секторидаги реклама савдоси натижаларига таъсир қилиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, Google, Twitter ва Pinterest бу жараёндан энг кўп зарар кўради.

Snap бош директори Эван Шпигелнинг айтишича, компания апрель ойида Snapchat аудиторияси сонини оширишга муваффақ бўлди, ўсиш кутилган натижалардан ошиб кетди. Бироқ, Snap даромад бўйича прогнозни бажара олмагани ҳақидаги эълондан сўнг, акциялар нархи пасайишни бошлади.

Trade Desk акциялари 18%, fuboTV - 7,7%, Magnite - 10%, LiveRamp - 7,4%, Roku - 13%, Vizio - 5,5%, Omnicom - 6%, 4%, Interpublic - 4,9% га тушди.

Bloomberg’нинг ёзишича, Snap, Facebook ва Google реклама даромадлари учун рақобатлашади. COVID-19 пандемиясининг кўп даврида гуллаб-яшнаган бизнесга инфляция таъсир кўрсатмоқда ва бу компанияларга оғирлик қилмоқда. Ижтимоий тармоқ эгалари учун муҳим устувор вазифалардан бири фойдаланувчилар сонини кўпайтиришдир. Февраль ойида Мета бозор қийматининг бир кунлик энг катта пасайишини эълон қилди. Корпорация дунёдаги энг қиммат компаниялар ўнлигидан чиқиб кетди, унинг ўрнини NVIDIA эгаллади.

Snap акциялари ўтган куздан бери пасайиб, 81,4% га тушган. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, қийматнинг пасайиши бир мунча вақт давом этади. Ушбу фонда компания янги ходимларни ишга олишни камайтиради ва бюджетни қайта кўриб чиқишни эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг