Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Hyundai Ioniq 6 — Жаҳоннинг йил автомобили!

Hyundai Ioniq 6 — Жаҳоннинг йил автомобили!

Фото: Automotive News Europe

World Car Of The Year 2023 (“Жаҳоннинг йил автомобили”) танлови ҳакамлари бош мукофотни Hyundai Ioniq 6 электромобилига топширишди.

Hyundai Ionic 6 — автомат коробкали электр моторли фастбек. Двигатели кучи — 151 дан 325 от кучигача, максимал тезлиги — 185 км/с. Энг кучли моторли талқини (325 от кучи) 100 км/соат тезланиш олишга 5,1 сония сарфлайди.

Hyundai Ionic 6.
Фото: Car and Driver

Корейс машинаси, шунингдек, “Йил электромобили” ва “Йил дизайни” номинацияларида, Land Rover Range Rover (Буюк Британия) ва Lucid Air (АҚШ)ни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

World Car Of The Year танлови ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Ҳакамлар ҳайъати турли мамлакатлардаги 100 дан зиёд атомобил йўналишидаги журналистлардан ташкил топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг