Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон телевидениеси сунъий интеллект бошловчиларидан фойдаланмоқда (видео)

Ҳиндистон телевидениеси сунъий интеллект бошловчиларидан фойдаланмоқда (видео)

Фото: YouTube

Шу ой бошида Ҳиндистоннинг Odisha TV телерадиокомпаниясига сунъий интеллектга асосланган янги бошловчи, Лизанинг келиши томошабинлар томонидан турли хил муносабатларга сабаб бўлди. Шарҳларда кимдир AI ботини "инновацион" деб атаган, кимдир эса "роботик" ва "ҳиссиётсиз". Ўз навбатида, канал раҳбари Жаги Мангат Панда (Jagi Mangat Panda) сунъий интеллектга асосланган бошловчи дебютини "эшиттириш ва рақамли журналистикадаги муҳим босқич" деб эълон қилди.

Реал кўринишдаги Lisa мунажжимлар башоратини ўқийди ва спорт янгиликлари ва об-ҳаво маълумотларини эълон қилади. Панданинг тушунтиришича, телеканалдаги AI янгиликлари бошловчисининг пайдо бўлишидан мақсад, кундалк ишларни роботга юклаб, ходимларни “яхшироқ янгиликларни яратишларида ижодкорлик учун вақт ажратиш”дир.

Бироқ, Lisa ва бошқа янгиликлар ботларининг пайдо бўлиши Ҳиндистонда мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларининг келажаги ҳақида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. AI бошловчидан фойдаланиш тенденцияси Хитойдан Жануби-Шарқий Осиёгача бўлган бошқа Осиё мамлакатларида ҳам кузатилмоқда, бу эса янгиликлар трансляциясининг қиёфасини ўзгартиради. AI юзлаб тилларда гаплашадиган Ҳиндистондаги аудиторияга эришиш учун кучли восита. Илгари Деҳлида жойлашган India Today Group мамлакатнинг биринчи сунъий интеллект янгиликлари бошловчиси Sanaни тақдим этди, у инглиз, ҳинд ва бенгал тилларида янгиликларни ўқишдан ташқари, об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берди ва бошқа журналистлар билан бирга 75 тилда дастурларни олиб борди.

Янги AI бошловчилар янгиликлар мақолалари ва видеолардан олинган маълумотларни таҳлил қилувчи машинани ўрганиш алгоритмларидан фойдаланадилар. INDIAai ҳукумат веб-сайтига кўра, сунъий интеллект бошловчиси "нима айтилганини ва ким айтганини тўплайди, кузатиб боради ва таснифлайди ва кейин бу маълумотларни фойдали ва тегишли маълумотларга айлантиради".

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг