Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчиси йўқ, лекин робоқўли бор машина

Ҳайдовчиси йўқ, лекин робоқўли бор машина

Фото: 3dnews.ru

Хитойнинг Didi компанияси Neuron номли такси лойиҳасини тақдим этди. У ҳайдовчисиз ҳаракатланади, машинага юклар робоқўл томонидан жойлаштирилади.

Оқ рангдаги ва шаклан ноодатий машинада ҳайдовчи ўриндиғи кўзда тутилмаган. Олдинда 3 та, орқада 2 та дисплейи, 8 та камераси, сенсорлар тўплами мавжуд. Робоқўл йўловчиларга юкларни жойлаштиришда ёрдам беради.  

Didi Шанхай ва Гуанчжоунинг айрим туманларида ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган роботакси хизматини йўлга қўйиб улгурди. Шунингдек, ҳайдовчисиз юк машинасини синовдан ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг