Ҳайдовчилар роботларга “раҳмат” дейдиган бўлди – улар йўлларни таъмирлаб беришади
Буюк Британияда асфалт қопламасини автоном таъмирлаш учун роботлардан фойдаланилмоқда. Йўл сиртини узлуксиз кузатиш ва таъмирлаш учун янги робот платформаси тез орада синовдан ўтади.
ARRES Prevent роботи Robotiz3d компанияси маҳсулотидир. Автоматлаштирилган йўл таъмирлаш платформаси асфалтдаги ёриқларни кечаю кундуз излаш ва таъмирлаш, чуқурлар пайдо бўлишининг олдини олиш имконини беради.
Йўл сиртидаги ёриқларни таъмирлаш намликнинг ичкарига киришига ва нуқсонларнинг кенгайишига йўл қўймайди. Робот 95 км/соат тезликда муаммони аниқлашга, узунлиги 3 метргача бўлган йўлнинг бир қаторини қоплашга қодир.
Ёриқларни ёпиш учун роботдан фойдаланиш харажатларни 90 фоизгача тежайди ва ишни 70 фоизгача тезлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter