Gmail сунъий интеллектли спам-филтрни ишга туширди

Gmail электрон почта сервисида нейротармоқли янги спам-филтр ишга тушди.
Нейротармоқ хабарлардаги илгари фақат одам тушуна олган, бироқ спам-ҳимоя ажратишга қийналган жуда кўплаб махсус белгилар, смайллар, хатолар ва ҳоказо элементларни таҳлил қилади. Бундан ташқари, тизим гомоглифларни ҳам аниқлай олади. Гомоглифлар — график жиҳатдан бир-бирига ўхшаш, аммо мазмунан фарқланувчи белгилар.
100 та тилни тушунувчи янги алгоритмни Gmail сервисида татбиқ этиш бошланган. Қизиқ, сунъий интеллектнинг кучи спамга етармикин?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter