Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди робот коинотда космонавтларни қутқаради

Энди робот коинотда космонавтларни қутқаради

Фото: "Habr.com"

Самаралик олимлар коинотда хавф остида қолган космонавтларни қутқариш учун робот тизимини ишлаб чиқдилар.

Қутқарув мажмуасига автоматлаштирилган бошқарув тизими, кузатиш мосламаси, кабелли электромеханик буюм, наносунъий йўлдошни ажратиш мосламаси, маневр мосламаси ва наносунъий йўлдошнинг ўзи киради.

Агар космонавт космик кема билан алоқани йўқотса, тизим автоматик равишда ёки кузатувчининг буйруғи билан “қутқарув” тартибини ишга туширади.

Аммо ускунанинг катта ўлчамлари ва оғирлиги космонавтга коинотда ишлашда маълум ноқулайликлар туғдиради. Бундан ташқари, агар космонавт бирор сабаб билан, масалан, хушини йўқотиб станцияга ўзи қайтиб кела олмаса, бундай қурилмадан фойдалана олмайди.

Ихтиро патентланган. Энди Роскосмосга таклиф сифатида юборилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг