Энди андроид смартфонларда "самолёт" бошқача учади
Телефонингиздаги барча симсиз интерфейсларни ўчириб қўядиган, айниқса ҳеч ким безовта қилишини истамаган пайтингиз жонингизга оро кирадиган "самолёт" белгиси сизга яхши таниш бўлса керак?
Аммо яқин кунларда андроид смартфонлардаги "парвоз режими"нинг одатий созламалари ўзгариши мумкин.
Чунки Google компанияси мазкур режимнинг функционаллигини кенгайтириш учун янги алгоритм устида ишламоқда.
Хусусан, экрандаги тугмани босганингизда, фақат радио модулигина ўчади, аммо Bluetooth ва Wi-Fi бундан мустасно.
Шунингдек, бир ёки бир нечта омиллар асосида самолёт режимини автоматик равишда фаоллаштириш имконияти ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Яъни, агар смартфон самолёт учаётганини сезса, Bluetooth ва Wi-Fi орқали уланишни тўхтатмасдан ҳам уяли алоқани автоматик равишда ўчиради. Аммо бу ажойиб хусусият андроид амартфонларда қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter