Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг кучли нейротармоқлар аниқланди

Дунёдаги энг кучли нейротармоқлар аниқланди

Фото: Zapier

Data.ai (собиқ App Annie) таҳлил компанияси 2023 йилнинг энг кучли генератив сунъий интеллектли иловаларини аниқлади.

Генератив нейротармоқларни баҳолаш учун Data.ai мутахассислари Mobile Performance Score (MPS) деб номланган ўз баҳолаш тизимини ишлаб чиқишди. У иловани юклаб олишлар ва фойдаланувчилар сони, уларнинг фаоллиги ва иловага қўйган баҳосини ҳисобга олади. Ушбу улкан маълумотлар базасини таҳлиллаш асосида ҳар бир иловага тоифалар бўйича 1 дан 100 гача балл қўйилди, сўнгра ўртача баҳо чиқарилди.

Кутилганидек, биринчи ўринда — ChatGPT чат-боти — 100 имкониятдан 99 балл!

Иккинчи ўринда — виртуал персонажларни генерацияловчи Character AI иловаси. Учинчи ўринни “Яндекс”га қарашли Shedevrum сервиси (расм, видео ва матнларни генерациялайди) эгаллади.

Шунингдек, кучли бешликка Ask AI ҳамда Question.AI сервислари кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг