Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Digital Uzbekistan” халқаро PLUS-форумида Ucell компанияси ўзининг ажойиб хизматларини намойиш этди

“Digital Uzbekistan” халқаро PLUS-форумида Ucell компанияси ўзининг ажойиб хизматларини намойиш этди

Хабарингиз бор, бугундан эътиборан, пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил этилган “Digital Uzbekistan” халқаро PLUS-форуми бошланди.

12-13 июн кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур форумда 2000 дан зиёд делегатлар ҳамда финтех, ислом молияси, банк иши, eGOV ва чакана савдо соҳасида фаолият юритувчи 100 дан ортиқ спикер-экспертлар қаторида халқимизга ҳамиша оддий, ишончли ва ҳамёнбоп хизматларни тақдим этишни мақсад қилган Ucell компанияси алоқа ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон иқтисоди ривожига ҳисса қўшиш, банкинг ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий масалаларига бағишланган ушбу форумнинг илк кунида Ucell бизнес сегментининг савдо ва хизмат кўрсатиш раҳбари Акром Нажимов "Ucell компаниясининг скоринг тизими ва лидогенерация" мавзусида тақдимот қилди.

Айтиш жоизки, Ucell компанияси Big Data билан боғлиқ маҳсулотлар линейкасини фаол равишда жорий қилмоқда ва ривожлантирмоқда.

Тақдимот давомида ҳам Акром Нажимов йирик маълумотларни таҳлил қилишга асосланган хизматларнинг ривожланиши бизнес жараёнларини сезиларли даражада яхшилаши ва қолаверса, компания даромадларини ҳам оширишини алоҳида таъкидлаб  ўтди.

Шубҳасиз, бундай хизматларга скоринг тизими ва лидогенерация яққол мисол бўла олади.

Ucell компаниясининг скоринг тизими — банклар, микрокредит ташкилотлари ва бўлиб тўлаш бўйича хизмат кўрсатувчи чакана сотувчиларга қарздорлик хавфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради ва кредит портфолиоси маржиналлигини 1-2 фоизга яхшилайди.

Шунингдек, компаниянинг лидогенерация хизмати — мижозларнинг хоҳишлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва тизимлаштириш, олинган маълумотларга асосланиб, муайян мақсадли ҳаракатларни амалга оширишга мойил бўлган истеъмолчиларни жалб қилишдан иборат.‌‌

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг