Давлат байроғининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзбектелеком” АК давра суҳбати ўтказди
Эртага, 18 ноябр — Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 32 йил тўлади. Шу муносабат билан “Ўзбектелеком” АК давра суҳбати ташкиллаштирди.
Тадбир компаниянинг жами ходимларини қамраб олди — ижроия аппаратидан, ёшлар етакчилари, фаол ёшлар, қолаверса, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий филиалларнинг ходимлари иштирок этишди.
Компания касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтиёр Жўраев “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги қонун ва унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, давра суҳбатининг меҳмони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Маниёзов ҳамда юридик фанлар доктори, доцент Маъруфжон Тожибоев мустақил давлатчиликда давлат байроғининг тутган ўрни хусусида сўз юритишди.

Ҳар бир давлат рамзи сингари, давлатимиз байроғи ҳам халқимизнинг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган, унда мамлакатимиз ҳудудида тарихдан мавжуд бўлган энг яхши анъаналар ва халқимизнинг миллий, маданий соҳалардаги ўзлиги акс этганлиги алоҳида таъкидланди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter