Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ChatGPT томонидан ёзилган китобдаги маслаҳат туфайли қўзиқорин терувчиларнинг бутун оиласи заҳарланган

ChatGPT томонидан ёзилган китобдаги маслаҳат туфайли қўзиқорин терувчиларнинг бутун оиласи заҳарланган

Foto: Ferra

Буюк Британияда қўзиқорин терувчилар оиласи ChatGPT ёрдамида ёзилган китоб тавсияларига кўра йиғилган заҳарли қўзиқоринлардан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди.

Оила бошлиғи Amazonда топилган китобдан иллюстрациялар ва маслаҳатларга амал қилганини, унда кўплаб хавфли хатолар борлигини айтди.

Нейрон тармоқлар томонидан ёзилган китобларнинг кенг тарқалиши туфайли янги қўзиқорин терувчилар учун жиддий таҳдид пайдо бўлди.

Ушбу китобларда кўпинча нотўғри маълумотлар, жумладан, "заҳарли қўзиқоринларни таъми ва ҳиди билан аниқлаш" бўйича тавсиялар мавжуд бўлиб, бу даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Guardian журналистлари тергов ўтказдилар ва бундай китоблар бутунлай ChatGPT томонидан яратилган матнлардан иборат бўлиб, мавзуга мос келмайдиган ғайритабиий адабий услубга эга эканлигини аниқладилар.

Ушбу кўнгилсиз воқеалар сабабли Amazon хавотирга сабаб бўлган баъзи китобларни жавонлардан олиб ташлади, аммо нейрон тармоқлар томонидан ёзилган паст сифатли адабиётлар муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг